Мунозара нуқтаи назар демакдир

Мунозара-дебат ўйинлари бир неча йилдан буён кўплаб ёшларнинг тарбияланишига кўмак бераётган лойиҳалардан бири сифатида аҳамиятлидир. Бу лойиҳа қатъий фуқаролик позитсиясига эга, кенг дунёқарашли, мустақил фикрли ёшларни тарбияламоқда! Шу каби фойдали, амалий ишларни давом эттириш мақсадида 27 - апрел куни “Иқтисодиёт ва менежмент” факултетида “Мунозара-2018” ўйинлари старт олган эди. Куни кеча ушбу ўйинларнинг 1-тури якунланди.

Унда 101-гуруҳнинг “Келажак иқтисодчилари”, 102 - гуруҳнинг “Статус”, 108 - гуруҳнинг “Creative”, 103 - гуруҳнинг “Аудиторлар”, 207 - гуруҳнинг “Но cоммент”, 201 -гуруҳнинг “Аристократлар”, 301 - гуруҳнинг “Иқтисодчи”, 302 - гуруҳнинг “Тараққиёт” жамоалари А ва Б гуруҳга бўлинган ҳолда берилган мавзунинг тасдиқ ва инкор позицияларида баҳслашдилар. Мавзу ҳам соҳага оид: “Экологик муаммолар иқтисодий муаммолардан устун”.  Деярли барча жамоалар дебютант бўлганлиги боис уларга институтимизнинг Мунозара ўйинлар бўйича тажрибали талабалари, жумладан Нормуродов Шаҳзод, Озодов Эъзоз ва бошқалар томонидан ҳафта давомида тренинглар ўтказилди. Ўйинлар факултет ёшлар иттифоқига ажратилган хонада ўтказилди ва бу дебатга янада яхши муҳит яратишга ёрдам берди.

Натижаларга келсак, жуфтлик баҳсларида “Иқтисодчи”, “Тараққиёт”, “Аудиторлар” ва “Статус” жамоалари ғолиб бўлиб 3 очкони қўлга киритишди.

2-тур баҳслари эса “Гуманитар фанлар аниқ фанлардан муҳим” мавзуси доирасида 4 - май куни соат 09:30 ва 10:30да Б бино 108 ва 109 хоналарда ўтказилади.

БАРЧАНГИЗНИ УШБУ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БАҲСЛАРГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

 

“Иқтисод ва менежмент” факултети ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти етакчиси Мухлиса Рахматова ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов